Тошкент
шаҳрида “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Барқарор
ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II глобал
форум бошланди.
Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда вакил девони вакиллари иштирок этмоқда.
Форумда хорижий давлатларнинг парламентлари аъзолари, сиёсий ва жамоат арбоблари, барқарор ривожланиш соҳасидаги етакчи халқаро экспертлар, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилган.