
Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ҳудудларда кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳоли ўртасида тадбиркорликни тарғиб қилиш ҳамда микромолия фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган амалий семинарлар ташкил этилмоқда. Унда Бизнес-омбудсман девони ходимлари, «Бизнесни ривожлантириш банки» AТБ, тадбиркорлар ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этмоқда.
Қашқадарё вилояти

Бизнес-омбудсман девони ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган дорихона муассасалари маъсуллари учун семинар-йиғилиш ўтказилди.

Сирдарё вилояти

Оқолтин туманида ўтказилган семинарда кичик бизнесни ривожлантиришнинг истиқболлари ва «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури»нинг мазмун-моҳияти, янги жорий этилаётган тизимнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди.

Фарғона вилояти

Бизнес-омбудсман девони ҳамда Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари иштирокида ўтказилган семинар қизиқарли кечди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳрида ўтказилган йиғилиш савол-жавобларга бой бўлди.


Тошкент шаҳрида ўтказилган семинарда тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавобларни олдилар.