
Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ҳудудларда кичик
бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳоли ўртасида тадбиркорликни тарғиб қилиш
ҳамда микромолия фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига
бағишланган амалий семинарлар ташкил этилмоқда. Унда Бизнес-омбудсман девони
ходимлари, «Бизнесни ривожлантириш банки» AТБ, тадбиркорлар ва ҳоким
ёрдамчилари иштирок этмоқда.
Қашқадарё вилояти

Бизнес-омбудсман девони ва Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази томонидан Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган дорихона
муассасалари маъсуллари учун семинар-йиғилиш ўтказилди.

Сирдарё вилояти

Оқолтин туманида ўтказилган семинарда кичик бизнесни
ривожлантиришнинг истиқболлари ва «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш
комплекс дастури»нинг мазмун-моҳияти, янги жорий этилаётган тизимнинг
афзалликлари ҳақида маълумот берилди.

Фарғона вилояти

Бизнес-омбудсман девони ҳамда Фарғона вилояти қурилиш ва
уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари иштирокида
ўтказилган семинар қизиқарли кечди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳрида ўтказилган йиғилиш савол-жавобларга бой бўлди.


Тошкент шаҳрида ўтказилган семинарда
тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавобларни олдилар.