22-Noyabr, 2023-yil

Сирдарё вилоятида ўқув семинарлар ташкил этилди

 

Бугун, 22 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри, Сирдарё ва Ховос туманларида кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш бўйича ўқув семинарлар бўлиб ўтди.

 

Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов ҳамда вилоят мутасаддилари иштирок этган мазкур учрашувда кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз борди.

 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение