
Бугун, 22 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри, Сирдарё
ва Ховос туманларида кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал
қўллаб-қувватлаш бўйича ўқув семинарлар бўлиб ўтди.
Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов ҳамда вилоят мутасаддилари
иштирок этган мазкур учрашувда кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш бўйича давлатимиз
раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти
тўғрисида сўз борди.