16-Noyabr, 2023-yil

Айрим тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни давлат буюртмачиларига тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

 Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ўқитиш орқали уларнинг бизнес ташаббусларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш ва “оилавий тадбиркор – микробизнес – кичик бизнес – ўрта бизнес” занжири асосида уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

давлат дастурлари доирасида кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ва бошқа ҳамкор тижорат банкларидан иборат яхлит молиявий тизим асосида қўллаб-қувватлаш;

тадбиркорликка ўқитиш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда бизнес жараёнларининг барча босқичларида доимий ҳамроҳлик қилишни “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” МЧЖлар ва “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖда, шунингдек, ваколатли органлар ва тижорат банкларининг тадбиркорлик йўналишидаги электрон платформаларида амалга ошириш

2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни (маҳсулотларни) давлат буюртмачиларига бир молия йили давомида жами 10 миллиард сўмгача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади.

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение