15-Noyabr, 2023-yil

Тадбиркор фаолиятига аралашиш ҳолатига чек қўйилди

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига кўмаклашиш ва улар фаолиятида учраётган муаммолар ҳуқуқий ечимларини топишда амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Хусусан, Вакил девонига Янгиқўрғон туманида фаолият юритувчи “Servis N” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбарининг мактабгача таълим ташкилотларига соғлом овқатлантиришни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятига Янгиқўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими шўъба мудири томонидан аралашувлар бўлаётганлиги хусусида ёзган мурожаати келиб тушди.

Мурожаатда тадбиркор мактабгача таълим ташкилотларига соғлом овқатлантиришни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятига Янгиқўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан бўлим шўъба мудирига қонунга асосланмаган буйруқ билан ваколат берилганлиги сабабли аралашувлар бўлаётганлиги баён қилинган.

Тадбиркор мурожаатини ўрганиш жараёнида Янгиқўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғининг 14.06.2023 йилдаги буйруғига асосан Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси мудирига ваколат доирасига тааллуқли бўлмаган функция белгиланганлиги сабабли тадбиркор фаолиятига аралашув ҳолати кузатилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича бўлимнинг юқоридаги буйруғини амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича Наманган вилоят адлия бошқармасига хат киритилди. Янгиқўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғининг 14.06.2023 йилдаги буйруғи қонунга мувофиқлаштирилиб, тегишли юридик хизмат кўрсатиш марказининг хулосаси олиниши таъминланди ва тадбиркор фаолиятига аралашув ҳолатига чек қўйилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение