1-Noyabr, 2023-yil

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида сиз ҳам фаол қатнашинг!

 

Бизнес-омбудсман девони ходимлари Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Сайхан МФЙ ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман ҳокимлиги ва тадбиркорлар билан биргаликда 1000 тупдан ортиқ дарахт кўчатларини экишда иштирок этдилар.

 

Бундан ташқари, Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро ва Андижон вилоятларида Вакил девони ходимлари ишбилармонлар билан бирга ўз ҳудудларини кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар.


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение