Бизнес-омбудсман девони ходимлари Жиззах вилояти Шароф
Рашидов тумани Сайхан МФЙ ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман
ҳокимлиги ва тадбиркорлар билан биргаликда 1000 тупдан ортиқ дарахт кўчатларини
экишда иштирок этдилар.
Бундан ташқари, Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро ва Андижон вилоятларида Вакил девони ходимлари ишбилармонлар билан бирга ўз ҳудудларини кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар.