18-Sentabr, 2023-yil

Тадбиркор фаолиятини текшириш тартибини бузган масъул ходим жиноий жавобгарликка тортилди

         Деҳқонобод туман солиқ инспекцияси бош инспекторига 2021 йил
19 ноябрда жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг қарори билан ЯТТ фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2412-моддаси билан маъмурий жарима жазоси қўлланилган.

         Шунга қарамасдан, масъул ходим томонидан такрорий тарзда жами 3 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларда белгиланган талабларга риоя қилмаган.

         Ушбу қонун бузилиш ҳолати Вакил девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси томонидан Деҳқонобод туман прокуратурасига алоқа хати орқали маълум қилиниб, тегишли ҳужжатлар тақдим қилинган.

         Ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман прокуратураси томонидан масъул ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
1922-моддаси иккинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

         Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг ҳукми билан Солиқ инспекцияси масъул ходими жиноят содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 45-моддасига билан 1 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение