6-Sentabr, 2023-yil

Мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди

Тарафлар тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шартлиги қонунда белгилаб қўйилган. Бироқ...

Андижон вилоятида фаолият юритувчи “Миркомил” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Балиқчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан бажарилган ишлар учун маблағ ундириб берилишида амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Жамият ва Балиқчи ММТБ ўртасида мактаб биносида таъмирлаш ишларини бажаришга доир шартнома имзоланган.

Ушбу шартномага асосан тадбиркор Балиқчи тумани мактабгача ва мактаб таълими жорий таъмирлаш ишларини бажарган. Лекин бажарилган ишлар учун маблағ ўтказиб берилмаган. Тадбиркорнинг қарздорликни бартараф этиш юзасидан юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.

Бажарилган қурилиш ишлари қиймати суд бўлгунга қадар тўлаб берилмаслиги тадбиркорнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатган. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида ҳамда бюджет ва ходимлар билан ҳисоб-китобларда турли муаммолар юзага келишига сабаб бўлган.

Натижада Бизнес-омбудсман тадбиркор манфаатида қарздорликни ундириш бўйича Избоскан туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилди. Суд қарорига биноан Балиқчи тумани мактабгача ва мактаб таълими ҳисобидан масъулияти чекланган жамият фойдасига 175 млн сўм ундириш белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение