12-Fevral, 2021-yil

Бизнес-омбудсман тадбиркорга 125 миллион сўмлик компенсацияни ундиришга ёрдам берди

Бизнес-омбудсманга 2020 йил давомида тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми, яъни 21% (1 067), ер участкалари ва объектларни ажратиш ва олиб қўйиш билан боғлиқ масалаларни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимидаги таҳлилга асосан, тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ мурожаатларнинг аксарияти Тошкент вилоятидан келиб тушган. Шундай мурожаатлардан бири “Ангрен Деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида савдо фаолиятини олиб борган ЯТТ Д. Исмоилова томонидан юборилган.

Аниқланишича, Д. Исмоилованинг юқоридаги бозор ҳудудида жойлашган савдо объекти бузилган, аммо етказилган зарар учун компенсация тўланмаган. Бизнес-омбудсманнинг аралашуви натижасида Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан тадбиркорга 125 миллион сўм миқдорида компенсация тўлаб берилди

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение