23-Avgust, 2023-yil

Тадбиркорлар ва фермерлар учун махсус ўқув симинари

 

Бугун, 23 август куни Қашқадарё вилоятида тадбиркорлар ва фермерлар учун “Бизнес ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

 

Мазкур ўқув семинари Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

Махсус ўқув семинарида тадбиркорлик субъектлари ва фермерлар тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатлари билан танишдилар.

 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение