Бугун, 23 август куни Қашқадарё
вилоятида тадбиркорлар ва фермерлар учун “Бизнес ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида ўқув
семинари ўтказилди.
Мазкур ўқув семинари Бизнес-омбудсман,
Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ҳамкорлигида ташкил
этилди.
Махсус ўқув семинарида
тадбиркорлик субъектлари ва фермерлар тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга
оид қонун ҳужжатлари билан танишдилар.