Президентнинг янги қарори: айрим товарлар учун божхона тўлови ундирилмайди


Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.

Унга кўра, 2026 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари:

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга асосан 4 юлдузли ва ундан юқори тоифага эга бўлган меҳмонхонани ташкил қилиш ва/ёки фаолиятини амалга ошириш учун асбоб-ускуналар, махсус техникалар, ёқилғи-мойлаш материаллари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлари, хомашё ва материаллар, ўсимликлар, мебель, инвентарлар ва бошқа зарур бўлган товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан;

Самарқанд туристик маркази ҳудудида объектларни қуриш учун “вақтинча олиб кириш” божхона режимига олиб кириладиган махсус техникалар, механизмлар ва технологик ускуналар учун даврий божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.

Самарқанд вилоятининг Пайариқ, Самарқанд ва Тойлоқ туманлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарори билан тасдиқланган Меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган туман ва шаҳарлар рўйхатига киритилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение