Россия Федерациясининг Бизнес-омбудсмани
билан ҳамкорлик
битими имзоланди.
Бошқирдистон Республикасида 2019 йил 25 сентябрь куни
ўтказилган V-тантанали “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатлар
кичик ва ўрта бизнес форуми” доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов ҳамда Россия Федерацияси
Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман Борис Титов ўртасида тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик
тўғрисида битим имзоланди.
Мазкур битим ишбилармонлик муҳитини яхшилаш,
иштирокчи давлат ҳуқуқида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқулари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўзларининг фаолиятининг
конструктивлиги, шаффофлиги ва самарадорлиги бўйича биргаликдаги ва келишилган
ҳаракатларга қаратилган.
Ундан ташқари, Шанхай
ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКСга аъзо давлатлар минтақаларида тадбиркорларни
ҳимоя қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва бошқа соҳаларда
яқиндан ҳамкорлик қилишга мўлжалланган бошқа иштирокчи давлатлар ўртасида яна
саккизта битим тузилди.
Грузия Бизнес-омбудсмани билан
ҳамкорлик меморанудми имзоланди.
2019 йил 11-13 октябрь кунлари Тбилиси шаҳрида
“Шарқий Европа ва Марказий Осиёда барқарор бизнес учун қулай муҳит яратиш”
мавзусида ўтказилган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси ва
Грузия Бизнес-омбудсманлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳужжат икки мамлакат ўртасида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ахборот алмашиш бўйича ҳамкорликни назарда тутади. Томонлар ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида келишиб олдилар.
Шу билан бирга, 2022 йилнинг 1 август куни Тошкентда бўлиб ўтган Озарбайжон-Ўзбекистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси йиғилиши доирасида Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов ва Озарбайжон Республикаси Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлигининг бошқарув раиси Орхан Маммадов ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.