Ижтимоий тармоқларда Оҳангаронда тадбиркорнинг
текстиль корхонаси қурилишида муаммолар юзага келаётганидан норозилиги акс
этган мурожаат ёритилди.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун
ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Бизнес-омбудсман
томонидан ўрганишга қабул қилингани маълум қилинади.