
Бизнес-омбудсман девони раҳбари Ж.Урунов томонидан Ғиждувон туманида тадбиркорлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Тадбир давомида солиқ маъмурчилиги, суд қарорлари, кадастр, инфратузилма тармоқларига уланиш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Шунингдек, Бухоро вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишилиб, Ғиждувон эркин иқтисодий зонасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Ўрганиш якуни бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган муаммолар ва таклифларни ҳал қилиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.