29 июля 2025 г.

Тошкент вилоятида тадбиркорлар муаммолари Ҳукумат комиссияси даражасида муҳокама қилинди

 

Тошкент вилоятида инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бизнес-омбудсман девони раҳбарияти ҳам иштирок этди.

 

Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов, Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев ҳамда Президент Администрацияси масъул ходимлари билан биргаликда ўтказилган ушбу йиғилишда муаммоли масалалари мавжуд бўлган 48 нафар тадбиркорлик субъекти қатнашди. Улардан 32 тасининг муаммолари масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.

 

Муҳокамалар натижасида 6 нафар тадбиркорнинг муаммолари жойида ҳал этилди. Қолган, вақт ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан аниқ муддат ва масъуллари кўрсатилган "Чора-тадбирлар дастури" ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

 

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение