18 июля 2025 г.

Тадбиркорга нисбатан асоссиз қўйилган тақиқлар бекор қилинди

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи «Умид Фарм» МЧЖ (номи ўзгартирилган) банк ҳисоб рақамларига қўйилган тақиқларни бекор қилишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, Шайҳонтохур туман суди томонидан фуқаро Б.Ф.га нисбатан жарима жазоси қўлланилиб, моддий зарарни қоплаш учун айбдорга тегишли техника сотувга чиқарилиб, давлат фойдасига ўтказилган.

 

Аммо ижро ҳужжати талабларини бажаришда хатоликка йўл қўйилиб, суд ҳал қилув қарорида ундирув Б.Ф.га тегишли бўлган ускуналарга қаратилган бўлса-да, давлат ижрочиси томонидан ундирув тадбиркорга қаратилиб, жамиятнинг банкдаги ҳисоб рақамларига банд солинган.

 

Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида, жамиятнинг банк ҳисоб рақамларига қўйилган барча тақиқлар бекор қилиниб, дастурда тегишли ўзгартиришлар киритилди ва жамиятнинг қарздорлар рўйхатидан олиниши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение