
“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-85-сон, 08.05.2025 й.) қабул қилинди.
Фармон билан асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди:
ногиронлиги бўлган
шахсларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун махсус хизматлар тизимини жорий
этиш;
ногиронлиги бўлган
ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларнинг меҳнат бозорига кириши учун
қўшимча имкониятлар яратиш;
2025 йил якунига қадар 80 минг нафар ногиронлиги бўлган
шахснинг барқарор бандлиги ва муносиб даромад топишини таъминлаш.
2025 йил 1 июндан бошлаб:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган
тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади;
субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини
ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;
жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган
шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади.
Шунингдек, “Ягона
миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган
шахсларнинг электрон реестри юритилади.