2 мая 2025 г.

Фермер хўжалигининг сув солиғи билан боғлиқ масаласи ижобий ҳал этилди

Хоразм вилоятида фаолият юритувчи “Меҳнаткаш” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги раҳбари ортиқча ҳисобланган сув солиғи масаласида амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди. 


Аниқланишича, “Меҳнаткаш” фермер хўжалиги ва Янгибозор тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ўртасида тузилган шартномага кўра, суғориш даври учун жами 875,3 минг куб метр сув олиш лимити белгиланган бўлиб, фермер хўжалиги амалда 833,1 минг куб метр оқар сувдан фойдаланган.


Бироқ солиқ бошқармасига тақдим этилган ҳисоботда фермер хўжалигининг чекланган сув лимити 358,9 минг куб метр деб нотўғри кўрсатилган. Бу эса 474,2 минг куб метр сув лимитдан ортиқча ишлатилиб, 237 млн сўм сув солиғи ҳисобланишига сабаб бўлган.


Бизнес-омбудсман девонининг аралашуви билан аниқланган арифметик хатоликлар бартараф этилди. Хоразм вилояти солиқ бошқармасига фермер хўжалиги томонидан истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисида тўғри маълумот тақдим этилди ва мурожаатда кўрсатилган муаммо ижобий ҳал этилди.

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение