
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида тадбиркорларнинг мутасаддилар хатти-ҳаракатидан норози бўлиб билдирган мурожаати ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Мазкур ҳолатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилмоқда.