“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1011-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди/
Унга кўра, Қонун 2025 йил учун Ўзбекистоннинг
консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ
муносабатларни тартибга солади.
2025 йил учун биринчи даражали бюджет маблағларини
тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг
чекланган миқдорлари тасдиқланди.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга
республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2025 молия йили
давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди.
2025 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети
тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида
белгиланди.
2025 йил учун қуйидагилар тасдиқланди:
мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун
белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари;
товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи
учун йиғимларнинг чекланган ставкалари;
чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистонга
кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари.
Қонун 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.