Биласизми?
Кўчма савдо жойи жойлашиш схемалари доирасида “E-auksion”
электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукционда сотилади. Бунда
электрон онлайн-аукцион ғолибига кўчма савдо жойини:
кўпи билан 36 ойгача;
етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлашда
фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун кўпи билан 120
ойгача ижарага берилади;
кўчма савдонинг “K-SAVDO” автоматлаштирилган ахборот
тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ер участкаси ижараси
шартномасига тенглаштирилади.
“K-SAVDO” ААТда кўчма
савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2021
йилдаги 485-сон қарори