Биласизми?
Кўчма савдо жойи жойлашиш схемалари доирасида “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукционда сотилади. Бунда электрон онлайн-аукцион ғолибига кўчма савдо жойини:
кўпи билан 36 ойгача;
етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун кўпи билан 120 ойгача ижарага берилади;
кўчма савдонинг “K-SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ер участкаси ижараси шартномасига тенглаштирилади.
“K-SAVDO” ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2021 йилдаги 485-сон қарори