Aug. 7, 2023

Тадбиркорларга агросубсидия ажратиш тартиби белгиланди

Агросубсидия аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори (331–сон, 03.08.2023 й.) билан Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, агросубсидия аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилади.

Бунинг учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилинади.

Ишчи гуруҳ аризага мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни (маҳсулотларни) жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда агросубсидияни ажратиш ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани ваколатли давлат органига тақдим этади.

Ваколатли давлат органи ишчи гуруҳ хулосасини ўрганиб чиқиб, хулоса келиб тушгандан бошлаб 3 иш кунида агросубсидия олувчи субъектга субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида жавоб хати юборади.

Сўнг ваколатли давлат органлари томонидан 3 иш кунида агросубсидия олувчи субъектга субсидия ажратиш бўйича тўлов ҳужжатлари Ғазначилик хизмати қўмитасига жўнатилади.

Шунга кўра, Ғазначилик хизмати қўмитаси тўлов ҳужжатларини олгач 1 иш кунида тегишли субсидия суммасини агросубсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение