Бугун, 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Б.Абидов, вилоят ҳокими ўринбосари И.Норимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Навоий вилоят шўъбаси бош инспектори Б.Мирзаев томонидан вилоят ишчи гуруҳи таркибидаги масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида Қизилтера туман тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди.
50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этган учрашувда 30 га яқин муаммо ва масалалар тингланди, аксарият мурожаатлар жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган масалалар бўйича тегишли ижрочи мутасаддилар бириктирилиб, чора-тадбирлар белгиланди.
Ҳар бир мурожаат “Тадбиркор виртуал офиси” орқали қайд этилиб, Бизнес-омбудсман ва вилоят ишчи гуруҳ аъзолари томонидан назоратга олинди.