Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) томонидан тасдиқланган режа графикка асосан вакил девони масъул ходимлари томонидан савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида сайёр қабул учрашуви ўтказилди.
Учрашув давомида 70 га яқин тадбиркорлик субъектлари вакилларининг таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тадбиркорлар томонидан асосан ўзларини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш юзасидан турли таклифлар билдирилди. Мазкур таклифларни қайта ишлаш ва келгусида амалиётга жорий этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Шунингдек, тадбирда тадбиркорларга улар фаолиятида текшириш ўтказишни тартибга солувчи амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва улардан белгиланган имтиёзлар ҳақида ҳам тушунчалар берилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-178-сон Фармони ижроси муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, йиғилиш қатнашчиларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилиб, саволларга ҳуқуқий жавоблар берилди.