July 7, 2023

Тадбиркорлар билан учрашувда 75 та мурожаатдан 22 таси тадбирнинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилди


Бугун, 7 июль куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ҳукумат комиссиясининг экспортчилар ва тадбиркорлар учун очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.


Мазкур учрашувда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил – Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, Бош вазир ўринбосари, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари вакиллари иштирок этди.


Очиқ ва конструктив мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда асосий эътибор тадбиркорлар ва экспортчиларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги таклифларни ишлаб чиқишга қаратилди.


Тадбиркорларнинг турли масалалардаги 75 та мурожаатидан 22 таси тадбирнинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилди.


Қолган мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение