June 26, 2023

Ноқонуний текширувларнинг олдини олиш бўйича эришилган натижалар

2022 йил давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали жами 167 037 маротаба текширувлар ўтказилган.

Бу текширувлардан 164 965 таси хабардор этиш тартибида ўтказилган бўлса, 2072 таси Бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда ўтказилган. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказишни келишиш учун киритилган буюртмаларнинг 53,3% рад этилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган ноқонуний текшириш ва текшириш тартиби бузилган ҳолатлари – 16 027 тани ташкил қилган бўлиб, улар бўйича Бизнес-омбудсман томонидан жами 686 та таъсир чоралари қўлланилган.

666 та маъмурий баённома, 19 та бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома, 1 та огоҳнома, 30 та интизомий жазо, 1 нафар мансабдор шахс лавозимидан озод қилинганли шулар жумласидан.

2022 йил 13 сентябрь куни тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, назорат қилувчи органларнинг масъулиятини ошириш ва фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ПҚ-374-сонли Қарори билан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур Низомнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларнинг тартибга солинишига ва асоссиз аралашувларнинг бирмунча олдини олишга эришилди.

Хусусан, 2023 йил январь-апрель ойлари давомида 27 та назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 31 112 та текширувлар ўтказилган бўлиб, 2022 йил шу даври билан солиштирилганида текширувлар сони 30 873 тага камайгани кузатилди.

Яъни 2022 йил январь-апрель ойларида тадбиркорлар фаолиятидаги жами текширувлар сони 61 985 тани ташкил қилган бўлса, жорий йил даврига ушбу кўрсаткич 30 873 тага камайишига эришилди ва текширувлар сони 31 112 тани ташкил қилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение