June 24, 2023

Ахборот хизмати раҳбарлари учун III миллий конференция бўлиб ўтди

23 июнь куни Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган НКМК сиҳатгоҳида давлат органлари ва ахборот хизматлари раҳбарлари учун “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида III миллий конференция бўлиб ўтди.

АОКА раҳбарияти, мутасаддилари ва ходимлари, шунингдек, 80 дан зиёд матбуот котиби иштирок этган конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил матбуот котиби – Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи Гулжамол Шукурова ҳам қатнашди.


Конференция очилиш маросимида АОКА директори А. Ходжаев сўзга чиқиб ахборот хизмати раҳбарларини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан қутлади.

Шунингдек, Агентлик раҳбари бугунги кунда ахборот хизматлари фаолиятида эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ечимидаги фаол тажриба ва юқори натижалар, Агентлик ва матбуот котиблари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган медиа-режалар асосида ўтказилаётган тадбирлар ҳамда уларнинг самаралари ва қатор ижобий кўрсаткичлар хусусида тўхталиб ўтди.


Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида ахборот хизматлари раҳбарлари учун маҳаллий ва хорижий медиа экспертлар иштирокида 10 дан ортиқ семинар-тренинглар ўтказилгани, бу каби тадбирлар самараси ўлароқ ахборот хизматларининг танқидий-таҳлилий материалларга тезкор муносабат билдириши 96%га еткани таъкидланди.

Миллий конференция доирасида учта йўналишда панел сессиялари ҳам бўлиб ўтди.


Биринчи панел сессиясида ахборот хизматларининг кампаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари: мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари бўйича маърузалар тингланди ва баҳс-мунозаралар юритилди.

Иккинчи панел сессиясида ташкилот имиджини яратиш, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил қилишда раҳбар ва ахборот хизмати ҳамкорлиги масалалари юзасидан фикр алмашилди.


Учинчи панел сессиясида халқаро брендинг, сармоявий PR: ОАВ билан ҳамкорликнинг замонавий талаблари юзасидан ахборот хизматлари тажрибалари ўртоқлашилди.

Панел сессиялари якунида хулосалар жамланиб, асосий иқтибослар, таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилди.


А.Ходжаев миллий конференция доирасида тақдим қилинган маърузалар, тақдимотлар, умумий хулосалар қўлланма шаклида нашр қилиниб, ахборот хизматлари фаолиятини янада яхшилаш мақсадида татбиқ этилишини таъкидлади.

Миллий конференция доирасида режалаштирилган тадбирлар, маҳорат дарслари давом этмоқда.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение