June 17, 2023

Бизнес-омбудсман девони ходимлари Жиззахдаги корхона муаммоларини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари Жиззах шаҳар “Жиззах” ЭИЗ иштирокчиси “IRUSKON” МЧЖ томонидан йўлга қўйилган “DEYA” бренди остида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишдилар.



Хусусан, жамият 6,2 гектар ер майдонида жойлашган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 160 млрд сўм, шундан ўз маблағлари 47 млрд сўмни ташкил этади.

Лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад, ички бозорни арзон ва сифатли қандолат, шоколад маҳсулотлари билан тўлдириш, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи қандолат, шоколад маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

Корхонани ишга туширишда, замонавий қандолат, шоколад маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қадоқлаш, ташиш, сақлаш технологиялари, қурилиш ва хом-ашё учун 8 млн доллар сарфланган.


Бугунги кунда Россия, Туркия, Бельгия тажрибаси асосида олий сифатли ва экспортбоп қандолат маҳсулотлари, шоколадлар ишлаб чиқарилиш йўлга қўйилган.

Корхона бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган замонавий технологиялар билан жиҳозланган.

Корхона томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида корхона ҳудуди ва эркин иқтисодий зонаси йўл четларига 300 дан ортиқ арча ҳамда манзарали кўчатлар экилган.


Корхона 2022 йилнинг 8 октябрь куни фаолиятини тўлиқ бошлаган бўлиб, йилига 40 млрд сўм фойда олиш режалаштирилган.

Корхонада йилига 12 минг тонна (қиймати 50 млн доллар) қандолат ва шоколад маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 25 фоизи Россия, Туркия, Мўғилистон, Хитой ва МДҲ давлатларига экспорт қилиниши йўлга қўйилган.

Жамият томонидан 350 нафар доимий иш ўринлари яратилган бўлиб, жамият раҳбари С.Ортиқовнинг маълум қилишича жорий йилда 10 млрд сўм фойда олиш кутилмоқда.


Шунингдек, корхона раҳбари билан бўлиб ўтган суҳбат давомида корхонанинг суд масалаларида муаммолари мавжудлиги билдирилди.

Ушбу билдирилган муаммолари вакил девони ходимлари томонидан қабул қилиниб, муаммонинг қонуний ечими бўйича ижрога қаратилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение