Jan. 12, 2021

12 январь куни Марказий банкда республика ҳамда ҳудудий тижорат банклар раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди

Ушбу мурожаатларнинг аксариятлари, банклар томонидан кредит маблағлари ўз вақтида берилмаётганидан ёки кредит шартномасини муддатидан олдин тугатилиши натижасида ижрони кредит таъминоти сифатида қўйилган бино-иншоотларга қаратилганидан норози бўлиб қилинган мурожаатларга тўғри келади.

Республикада кўп учраб турадиган яна бир муаммо-тадбиркорлик субъектларига нисбатан имтиёз ва преференциялар банклар томонидан қўлланилмаслиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, халқаро молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилиши таҳлил қилиди.

Марказий банкнинг маълумотларига кўра, халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан 2018 йилда ва 2019 йилнинг ўтган 4 ойлик даври мобайнида 995 та тадбиркорлик субъектларига 478,3 млн. АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилган.

Бироқ, таҳлиллар соҳадаги қатор тизимли муаммоларнинг мавжудлиги сабабли тадбиркорларга кредит маблағлари ўз вақтида ажратилмаётганлигидан далолат бермоқда.

Масалан, биргина Хоразм вилоятида 2019 йилнинг 26 апрель ҳолатига 105 та лойиҳа ташаббускорларидан 45 тасига 31,1 млн.долларлик кредит маблағлари ажратилган бўлса, 60 та лойиҳа бўйича турли тизимли муаммолар сабабли 32,5 млн.долларлик кредит маблағларини ўзлаштириш ишлари якунланмаган.

Ушбу муаммолар Бизнес-омбудсман томонидан таҳлил этилиб, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Мазкур таклифлар семинар давомида иштирокчи тижорат банкларга тақдим этилди. 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение