June 15, 2023

Электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

 Ҳукумат қарори (247-сон, 14.06.2023 й.) билан Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, электр олди-сотди шартномаси асосида сотилади.

Бунда:

жисмоний ва юридик шахслар ўз эҳтиёжлари учун ўрнатган қуввати 1 МВтгача қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электрнинг ўз эҳтиёжидан ортиқчаси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан сотиб олинади;

электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ўзи фойдаланиши учун ҳосил қилинган электр энергиясини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ўз электр тармоқлари орқали сотиши мумкин;

электр энергиясини ишлаб чиқарувчининг ўз электр тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тармоғидан транзит хизматлари учун идоралараро тариф комиссияси ҳужжатларида белгиланган тариф асосида тўловларни амалга оширган ҳолда бошқа жисмоний ва юридик шахсларга етказиб берилади.

Етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар:

“Қуёшли хонадон” дастури доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (ижобий тафовут) Давлат бюджетидан 1 000 сумдан субсидия ажратилади (“Soliq” мобиль иловаси орқали);

жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлаб берилади.

Электр энергиясини сотиб олувчи ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилган электр энергияси миқдори учун электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси (прибор)нинг маълумотларига кўра томонлар ўртасида имзоланган кўрсаткичларни солиштириш далолатномаси ва ҳисоб-фактурани олган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тўловларни амалга оширади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение