Jan. 11, 2021

Бизнес-Омбудсман томонидан тадбиркорлар манфаатида қабул қилинаётган норматив-ҳужжатлар экспертизадан ўтказилмоқда. Масалан Ер кодексга киритилаётган ўзгартиришга Бизнес-Омбудсман ўз хулосасини берди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисда”ги Қонунга асосан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсири самарадорлигини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга, уларни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ваколати берилган.

“Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан кўриб чиқилди.

Лойиҳага кўра ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг бекор қилиниши, ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, қайта сотиб олиш туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарори асосида ҳам амалга оширилиши кўрсатилган.

Ваҳоланки, Президентимизнинг фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига берилган. Кодексга киритилаётган ўзгартиришда ушбу фармон талаблари инобатга олиниши лозим.

Шунингдек, ер участкасидан фойдаланувчилар, ер участкасининг ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорларига уларнинг ерлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши, шу жумладан қайта сотиб олиниши ва ер участкасидаги бино ва иншоотлар бузилиши натижасида етказилган зарарлар ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) ер участкаси берилаётган юридик ва жисмоний шахс томонидан тўла ҳажмда қопланиши шартлиги лойиҳада назарда тутилган.

Ваҳоланки, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга фақатгина Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган мақсадларда йўл қўйилади.

Лойиҳада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр баҳосини аниқлаш ишлари Кадастр агентлигининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр баҳоси ер участкасининг табиий жойлашуви, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлари, ерларнинг сув билан таъминланганлиги, тупроқ бонитет балли, етиштириладиган маҳсулотларнинг бозор нархларидан келиб чиқиб аниқланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр баҳосини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сонли Фармонига кўра, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга оширишга доир вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилган.

Юқорида кўрсатилган норма талабларини инобатга олган ҳолда Ер кодексига ўзгартиришлар киритилишини назарда тутиш лозимлиги Бизнес-Омбудсман томонидан таклиф этилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение