May 29, 2023

Наманганда фаолият юритувчи тадбиркорнинг норозилиги юзасидан расмий муносабат

Жорий йилнинг 28 май куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор иш фаолиятига тўсқинлик қилаётганларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ёритилди.

Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Туман ИИБ бошлиғи томонидан 26.05.2023 йилда тасдиқланган тақсимотига асосан, 2-йўналиш (Туркистон, Фарғона, Саноат, Маданият, Кўприкбоши, Дўстлик, Ўрдабоғ, Ёрқинхаёт МФЙлар)га профилактика инспекторлари “Тунги хизмат”га жалб этилган.

Профилактика инспекторлари хизмат фаолияти олиб бориш жараёнида, жорий йил 27 май кунига ўтар кечаси соат 00:10 ларда тумандаги “Компьютер дастурларини ишлаб чиқиш хизматлари, компьютер уйинларини ташкил этиш, шунингдек, компьютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар” фаолият тури билан шуғулланувчи ЯТТга тегишли клуб ёнидан ўтиб кетаётганларида фуқароларнинг ўзаро келишмовчиликлари овози эшитилган.

Шундан сўнг профилактика инспекторлари клубга кириб боришганда 10-12 нафар фуқаролардан айримлари бақир-чақир қилишиб, фуқаролар осойишталигини бузаётганликларини кўриб, уларни тартибга чақириб тинчланиб олишларини айтишган.

Шу пайт клубда бўлган икки нафар фуқаро профилактика инспекторларининг қонуний талабларини бажармасдан ҳуқуқбузарликларини давом эттирганликлари сабабли уларга нисбатан 27.05.2023 йилда профилактика инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 ҳамда 194-моддалари билан маъмурий ушлаш ҳақида баённома расмийлаштирилган.

 Фуқаро 28.05.2023 йилда туман прокуратурасига мурожаат этиб, унда клуб Наманган вилоят ИИБда ишловчи ходимнинг яшаш уйи олдида жойлашганлигини, шахсий адоват туфайли, клуб фаолиятини тухтатиш учун бир неча марта профилактика инспекторларини юборганлигини ва тадбиркорлик фаолиятига қаршилик қилаётганлигини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

 Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлик қилган фуқароларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси ҳамда ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

Ҳозирда фуқаронинг мурожаати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение