April 29, 2023

Наманганда тадбиркорлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Наманган вилоятида фаолият юритувчи ходимларининг ташаббусига асосан вилоятда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари, назорат қилувчи органлар ходимлари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиблари тушунтирилиб, йиғилиш қатнашчиларини қизиқтирган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар ва керакли жавоблар берилди.

Ўтказилган тадбирда 100 га яқин тадбиркорлар қатнашиб, уларнинг кичик соноат зоналари, банк кредити, кадастр ва бошқа соҳаларга оид мурожаатлари қабул қилинди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан бу каби учрашувлар мунтазам ўтказиб борилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриб борилиши энг асосий фаолият йўналиши этиб белгилиб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) девони масъул ходимлари томонидан Наманган вилоятидаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш энг устувор мақсад тамойили асосида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Тадбиркорлик субъектларининг давлат мулкидан фойдаланиш юзасидан 2022 йилдан буён амалда бўлган ижара шартномалари бўйича ижара тўловлари миқдори 2023 йил 1 апрелга қадар ўзгаришсиз қолдирилиши, солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш, тадбиркорлик субъектларининг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатиб турилиши ҳам шулар жумласидандир.

Шунингдек, Вакил девонининг Наманган вилоятидаги шўъбасига 2023 йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик субъектларидан 300 дан ортиқ, “Тадбиркор виртуал офиси” орқали эса 150 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг 282 таси кўриб чиқилган бўлиб, қарийб 75 фоизга қаноатлантирилиши таъминланди.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение