April 20, 2023

Янги Ўзбекистонда қонун устувор – тадбиркорлар миннатдор!

Тадбиркорлар юрти, мамлакатимизнинг кичик ва ўрта бизнес маркази ҳисобланган Наманган вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлар Бизнес-омбудсмандан миннатдор.

 

В.Алижонов, «Поп Цемент» МЧЖ қўшма корхона раҳбари:

– Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг яратиб берган имконият ва имтиёзлардан фойдаланган ҳолда Наманган вилояти Поп туманида «Поп Цемент» МЧЖ қўшма корхонасини ташкил этишга эришдик.

Фаолиятимизда Наманган вилоят давлат солиқ бошқармасининг 3,5 млрд сўм миқдорида қўшимча солиқ ҳисоблаш ҳақидаги қарори қабул қилиниб, жамиятимиз фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб келаётган эди.

Мазкур масала Наманган туманлараро маъмурий судида кўриб чиқилиб, тадбиркорлик ҳуқуқ ва манфаатларимни ҳимоя этиш мақсадида Бизнес-омбудсман девонининг Наманган вилоятидаги шўъбасига мурожаат қилдим. Мурожаатим юзасидан Наманган туманлараро маъмурий суд қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, бизнинг 3,5 млрд сўм миқдорида активларимизнинг камайиши олди олинди.

Ҳозирда сифатли цемент маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонамизнинг йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати 300 минг тоннани ташкил этиб, 31 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция жалб қилинган ва 300 нафар фуқарога янги иш ўринлари яратилишига эришдик.

 

Д.Муминов, «Elobod city» МЧЖ ва «G’irvon city» МЧЖ раҳбари:

– Давлатобод туманида уй-жойга муҳтож оилалар учун Муҳтарам Президентимизнинг эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш соҳасига ўз хиссамизни қўшиш мақсадида «Elobod city» МЧЖ ва «G’irvon city» МЧЖ томонидан кўп қаватли уй-жойлар қуришга эришдик.

Бироқ Давлатобод туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан қаршиликлар бўлаётганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманнинг Наманган вилоятидаги шўъбасига мурожаат қилдик.

Мурожаатимизга асосан Тўрақўрғон кўчасида қуриб битказилган 6/3-сонли кўп қаватли уйнинг фойдаланишга қабул қилиш юзасидан туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг қаршиликлари қонуний тартибда бартараф этилиб, ижобий хулоса олиб берилди.

Жамиятимиз томонидан қурилган уй-жойларнинг фойдаланиш майдони 5 730 м2 ни ташкил этиб, ушбу уй-жой қуриб битгазилиши ва фойдаланишга топширилиши билан 90 нафар уй-жойга муҳтож фуқароларга янги турар жойлар билан таъминланишига эришилди.

 

О.Мамадалиев, «Наманган Ипак Гиламлари» МЧЖ менеджери:

– «Наманган Ипак Гиламлари» МЧЖнинг Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Камерал текшириш якунига кўра «Наманган Ипак Гиламлари» МЧЖ 2,4 млрд сўмдан ортиқ қўшимча солиқ ҳисоблаш ҳақида далолатнома расмийлаштирилган. Шундан сўнг мен Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилдим.

Мурожаатимни ўрганиш натижасида далолатномада расмийлаштирилган суммадан 2,1 млрд сўм камайтирилишига эришилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда мен ўзим ва барча ишлаб чиқариш йўналишидаги тадбиркорлар номидан, аввало, Президентимизга ва мурожаатларни ижобий ҳал этишда амалий ёрдам берган ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

 

Б.Ахадов, «Madadkor ta’minot savdo» хусусий корхона раҳбари:

– Давлатобод туман мактабгача таълими бўлими билан «Madadkor ta’minot savdo» хусусий корхонамиз ўртасида аутсорсинг хизмати кўрсатиш юзасидан шартнома тузилган.

Фаолиятимизни олиб боришимиз жараёнида 927,6 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик мактабгача таълим бўлими томонидан тўланмай келинаётганидан Бизнесомбудсманга мурожаат қилдим ва қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво ариза киритилиб, корхонамиз фойдасига суднинг якуний қарори қабул қилинишига эришилди.

Бизнесомбудсманга ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдираман ва Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган қонуний ислоҳатлар биз тадбиркорларга куч ва қонот бўлаётганлигини хис этиш бахтига эришдим.

 

Ж.Мирзамахмудов, «Zamin-Invest-Plus» МЧЖ раҳбари:

– Наманган шаҳрида «Zamin-Invest-Plus» МЧЖига нисбатан шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан 4,4 млрд сўм асоссиз ҳисобланган қарздорлик юзасидан хабар топдим.

Ушбу қарздорликни бартараф этиш юзасидан саъй-ҳаракатларим самара бермагандан сўнг Бизнес-омбудсманга мурожаат қилдим.

Мурожаатимда кўрсатилган электр энергиясида акс эттрилган 4,4 млрд сўм асоссиз ҳисобланган қарздорлик Наманган шаҳар электр таъминоти корхонасининг ҳисоб дастуридан чиқарилиши ҳамда тадбиркорга юклатилган ноқонуний мажбурият бартараф этилиши таъминлаб берилди.

Мен ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларга берилаётган ҳуқуқ ва эркинликлар ҳамда қонун ижросини таъминлашга бўлган барча ташкилот раҳбарларидан миннатдорман. 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение