April 15, 2023

Сурхондарёда ҳокимнинг хатти-ҳаракатидан норози фермерларнинг мурожаати юзасидан маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида ҳокимнинг хатти-ҳаракатидан норози бўлган фермерларнинг мурожаати ёритилганди.

Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Жорий йилнинг 9 апрель куни вилоят ҳокимининг Узун туманида вилоятдаги чорвачилик хўжаликларининг мавжуд муаммоларини ҳал этиш юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда қилинган мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлари тузилиб, ишчи гуруҳи томонидан Денов туманидаги чорвачилик фермер хўжаликлари муаммоларини ўрганиш юзасидан маълумот берилди.

Денов туманида 2023 йил 1 апрель ҳолатига туманда жами 96 та чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, 10237 бош қорамол, 26077 бош майда мол, 369 бош йилқи парваришланмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2020 йил 30 сентябрдаги Қ-492-сонли ва Денов туман ҳокимининг 2020 йил 19 октябрдаги Қ-837 сонли қарори бўйича Денов туманида жами 30100 гектар яйлов ер майдони Республика Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тасарруфига ўтказилган. Мазкур яйлов ер майдонлари Республика Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тасарруфига ўтказилгунга қадар туманда фаолият юритган 55 та чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари фойдаланишида бўлган.

Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига Денов туманидан ажратилган 30100 гектар яйлов ер майдони ажратилишида Денов туман ҳокимининг 2020 йил 9 октябрдаги «Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш тўғрисида»ги Қ-492-сонли қарорининг бажарилиш тўғрисида»ги Қ-820-сонли қарори билан 55 та фермер хўжаликларига тегишли ер 28367 гектар яйлов ер майдонини туман ҳокимлиги заҳирасига олиниши белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси» 23-моддасига асосан фермер хўжаликларидан ер майдонларини туман ҳокимлиги захираси қайтариш тўғрисидаги аризалари олинмасдан, Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси» 23-моддасига зид равишда Денов туман ҳокимининг 2020 йил 19 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига Денов туманидаги 30100 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш тўғрисида»ги Қ-837-сонли қарори қабул қилинган.

Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг 2021 йил 5 майдаги 07/4-сонли шартномасига асосан «Оқ-олтин воҳа Чорвачилик» МЧЖга Олтинсой, Денов туманларидан жами 52 минг гектар яйлов ер майдони ижарага берилган. «Оқ-олтин воҳа Чорвачилик» МЧЖ қоракўлчилик кластери 2021-2023 йилларда Денов туманида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ўртасида ер ижара шартномаси тузилмаганлиги оқибатида бугунги кунда фермер хўжаликлари ва кластер ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққанлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда «Оқ-олтин воҳа Чорвачилик» МЧЖ томонидан 11 та 3500 гектар майдонига ижара шартномалар тузилган, шундан 9 та собиқ фермер хўжаликлари билан 2 та туман ҳокими қарори билан ер майдони ажратилмаган юридик шахслар билан шартномалар тузилган.

1. «Рамзиддин Барака Чорвалари» фермер хўжалигига 1495 гектар яйлов ер майдони («Баҳриддин» фермер хўжалигига тегишли бўлган 1115 гектар, Ш.Худойназаров ҳудудидан 380 гектар ер майдонлари шартнома асосида берилган)

2. «Қорахон Чорвадори» МЧЖга 380 гектар («Кенгдала Қатағони» фермер хўжалиги ва «Мохидил Шабнам Денов» фермер хўжаликларига тегишли ер майдонлари)

Ишчи гуруҳи томонидан 2023 йил 12 апрель куни яйлов ер майдонига чиқилиб, ер майдонларини тўғри тақсимлаш бўйича келишмовчиликлар бартараф этилиши юзасидан чорвадор фермер хўжаликларига муаммоларни бартараф этилиши юзасидан қайта шартномалар тузилиши бўйича таклифлар берилиб келишиб олинди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение