April 1, 2023

Аттракционларни текшириш бўйича танқидий материалга муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда “аттракционлар фаолиятини текшириш учун мансабдор шахслар Бизнес-омбудсмандан рухсат олиши керак, шу сабабли текшириш кўпинча кечикиши ёки умуман бўлмаслиги” тўғрисида муносабат билдирилган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги барча текширувлар ваколатли орган (Бизнес-омбудсман) билан келишилган ёки хабардор этган тартибда “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказган ҳолда амалга оширилиши шарт.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, аттракционлар фаолиятини текшириш ҳам ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказиладиган текширувлар турига кириб, текширув ўтказишга ташаббус қилиш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, хавфни таҳлил қилиш тизими натижалари, шунингдек, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаатлар асос бўлади.

Назорат қилувчи органлар томонидан такдбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказиш учун “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилган буюртмалар Бизнес-омбудсман томонидан 3 иш куни ичида кўриб чиқилиши белгиланган.

Бизнес-омбудсман девонига 2022 йил давомида аттракционларни текшириш юзасидан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси) томонидан жами 60 та буюртма киритилган бўлиб, шундан 43 таси келишилган17 таси текширишга қонуний асослар бўлмаганлиги сабабли рад этилган.

2023 йилда Инспекция томонидан Бизнес-омбудсманга истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказиш юзасидан бирорта буюртма келиб тушмаган.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Републикаси Президентининг ПФ-4848-сонли Фармонига мувофиқ, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланган.

Шунингдек, 2022 йилда Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Инспекция ходимлари учун тадбиркорлар фаолиятидаги текшириш тартиби ва қоидаларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ўқув семинар ўтказилиб, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлиги ва бошқа турдаги текширувларни ўтказиш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилган.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение