March 31, 2023

Тадбиркорларнинг мурожаатига муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда 2022 йил август ойида тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда берилган тадбиркорларни қийнаб келаётган молиявий санкция ва жарималарни камайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи ҳанузгача ижро этилмаётганидан норози бўлган тадбиркорларнинг мурожаати ёритилган эди.

Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-364-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 33 ва 34-бандларида белгиланган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Бизнес-омбудсман томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Лойиҳа ўз вақтида белгиланган тартибда келишиш учун 54 та маҳаллий ҳокимият, вазирлик ва идораларга юборилган, қолаверса кейинчалик Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Шунингдек, лойиҳа юзасидан кенг жамоатчиликнинг фикр ва мулоҳазаларини олиш учун жамоатчилик муҳокамаси ўтказилган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармони қабул қилинганлиги муносабати билан фармон лойиҳасини тўлиқ қайта кўриб чиқиш зарурати туғилган.

Шу боис, ҳозирда лойиҳа қайта ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун юборилган.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение