March 30, 2023

Бизнес-омбудсман томонидан ҳокимлик хатти-ҳаракатидан норози бўлган россиялик тадбиркорнинг мурожаати ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 март куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида фаолият юритувчи россиялик тадбиркор ҳокимият вакилларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ёритилганди.

 Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун-ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан кўриб чиқилди. Мазкур ўганишлар натижаси бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 2018 йил 11 майдаги «Бўстонлиқ тумани ҳудудида жойлашган захира ерлар таркибидан «AГРО ПРОМ» масъулияти чекланган жамиятига стевия ўсимлиги ва дамашқ атиргули ёғини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун узоқ муддатли ижарага ер участкасини ажратиб бериш тўғрисида»ги 1063-сонли қарори билан Янги овул массиви ҳудуди хўжалик харитасининг 433қ, 434қ, 308, 312, 116, 317, 318, ва 319-контурларида жойлашган жами 38,5 гектар ва Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 2019 йил 11 октябрдаги 8497-сонли қарори билан «AГРО ПРОМ» масъулияти чекланган жамиятига стевия ўсимлиги ва дамашқ атиргули ёғини ишлаб чиқариш учун Қўшқўрғон массиви ҳудуди хўжалик харитасининг 49қ-контурида жойлашган 2,7 гектар боғзор ер участкаси ажратилган.

Ваҳоланки, «Мирза Ерлан Димаш» фермер хўжалиги раҳбарининг 2018 йил 4 майдаги аризасига асосан Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 2018 йил 7 майдаги 1040-сонли қарорига асосан Янги овул массиви ҳудуди хўжалик харитасининг 316, 317, 318, 319-контурларидаги жами 15,30 гектар ер майдони туман захирасига қайтарилган.

Мазкур масала юзасидан «Мирза Ерлан Димаш» фермер хўжалиги туман ҳокими номига фермер хўжалиги ижарада фойдаланаётган 15,0 гектар ер майдонини туман захирасига қайтариш бўйича 2018 йии 4 майдаги ёзган аризасига асосан фермер хўжалиги ихтиёрида бўлган қишлоқ хўжалик харитасининг 308, 312-контурларида жойлашган жами 15,0 гектар ер майдони амалдаги «Мирза Ерлан Димаш» фермер хўжалиги ихтиёрида бўлса-да, устма-уст туман ҳокимининг 2018 йил 11 майдаги 1063-сонли қарорлари билан «AГРО ПРОМ» масъулияти чекланган жамиятига ажратилишига йўл қўйилган.

Шу билан биргаликда Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 29 августдаги 490-10-0-Қ/22-сонли қарори билан «Тошкент вилояти прокуратурасининг 2022 йил 11 августдаги 11.2-22-сон протестини қаноатлантириш мақсадида» Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 2018 йил 11 майдаги 1063-сонли қарорига ўзгартириш киритилиб, «AГРО ПРОМ» МЧЖ ва «Мирза Ерлан Димаш» фермер билан тузилган ижара шартномаси бекор қилиниб, контур рақамлари ҳамда ер ҳажмига ўзгартириш киритилган ҳолда янгитдан ер ижара шартномаси расмийлаштирилиши белгиланган.

«Мирза Ерлан Димаш» фермер хўжалигига узоқ муддатли ижарага ажратилган ер майдонларига янгитдан 2022 йил 13 декабрдаги 2895-сонли ер ижара шартномаси шакллантирилган белгиланган тартибда тасдиқланган. «AГРО ПРОМ» масъулияти чекланган жамиятига ажратилган ер майдонларига Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 29 августдаги 490-10-0-қ/22-сонли қарорида белгиланганга кўра ер ижара шартномаси шакллантирилмаганлиги маълум қилинади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение