March 30, 2023

Бизнес-омбудсман томонидан Бухоро вилоятида ҳокимият хатти-ҳаракатидан норози бўлган тадбиркорнинг мурожаати ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 29 март куни ижтимоий тармоқлар орқали Бухоро вилояти ҳокими ва бошқа мансабдор шахслари томонидан тадбиркорни ерлари мажбурий равишда тортиб олиниб Туркиянинг “Аксу энержи” номли компаниясига бериб юборилганлиги ёритилган.



Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун-ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан кўриб чиқилди. Мазкур ўганишлар натижаси бўйича қуйидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонида “BAXTIYOR FAYZ OBOD BOG’LARI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда-хўжалик) раҳбари Д.Қудратовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги қароридан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилди.

Хўжалик томонидан ушбу ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест келтиришни сўраб 2023 йил 18 январь куни Олий судга ариза киритилган.

Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида қуйидагилар аниқланган:

Халқ депутатлари Бухоро туман Кенгашининг 2021 йил 29 июндаги 123/35-VI-сонли қарори билан хўжаликнинг розилигисиз хўжаликка тегишли 6,0 гектар ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган.

Ушбу қарордан норози бўлиб, хўжалик шикоят ариза билан судга мурожаат қилган ва Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза рад этилган.

Хўжалик келтирган апелляция шикояти Бухоро вилоят маъмурий судининг 2021 йил 16 декабрдаги қарори билан қаноатлантирилиб, халқ депутатлари Бухоро туман Кенгашининг 2021 йил 29 июндаги 123/35-VI-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Халқ депутатлари Кенгашининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос сифатида ер майдонини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда хўжаликнинг розилиги олинмаганлиги, етказилган зарарларни қоплаш масаласи ҳал этилмаганлиги, ер майдонининг ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан тарафлар ўртасида келишувга эришилмаганлиги ва бошқа қонунбузилишлар кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги қарори билан Бухоро вилоят маъмурий судининг 2021 йил 16 декабрдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун Бухоро вилоят маъмурий судига юборилиши белгиланган.

Апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш учун асослар сифатида ишга Бухоро вилоят ҳокимлиги учинчи шахс сифатида жалб қилинмаганалиги, туман ҳокимлик ва хўжалик ўртасида 2022 йил 22 октябрда келишув битими имзоланганлиги, хўжаликнинг ерга бўлган ҳуқуқи бекор қилинишига асос бўлган ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги кўрсатилган.

Бироқ, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 44, 45-моддаларига асосан учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар ишга киришиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмаслиги сабабли туман ҳокимлик ва хўжалик ўртасида 2022 йил 22 октябрда тузилган келишув битими (апелляция суди инстанциясининг қароридан кейин тузилган) ушбу қарорнинг бекор бўлишига сабаб бўла олмайди.

Бундан ташқари, хўжаликнинг ерга бўлган ҳуқуқи бекор қилинишига асос бўлган ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги тўғрисидаги важи билан қуйидагиларга асосан келишиб бўлмайди.

Ер кодексининг 37-моддасига (Халқ депутатлари Бухоро туман Кенгашининг қарори қабул қилинган даврдаги таҳрирда) кўра, ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишилган ҳолда тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан олиб қўйилади. Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилишга фақат олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк мулкдорлари билан очиқ муҳокама ўтказилганидан, фойда ва харажатлар баҳоланганидан, шунингдек тегишинча Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма билан мажбурий равишда келишилганидан кейин йўл қўйилади.

Шунингдек, Ер кодексининг 24-моддасига, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасига ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, ер участкасини ижарага олиш шартномаси тарафларнинг келишувига биноан, тарафлар келишувга эришмаган тақдирда эса, суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Ер участкасини олиб қўйишда хўжаликнинг розилиги олинмаганлиги юқорида кўрсатилган қоидалар бузилганлигидан далолат беради ва хўжаликнинг ерга бўлган ҳуқуқи бекор қилинишига асос бўлган ҳолатларни қайта ўрганишга зарурат йўқ.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Вакил томонидан 2023 йил 20 февраль куни Олий суд раиси номига хат киритилган.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение