March 29, 2023

Янги қонун лойиҳаси: тадбиркорлар айрим қоидаларни бузгани учун белгиланган жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтказилади

“Тадбиркорлик субъектлари томонидан савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтказилаётганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан турли кўринишдаги енгилликлар бериш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш борасида улар томонидан товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузганлик учун жиноий жавобгарликни маъмурий юрисдикцияга ўтказиш зарурати юзага келмоқда.

Жумладан, Жиноят кодексининг 189-моддасига кўра, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланган.

Унга кўра, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузганлик учун жавобгарлик киритилиб, амалдаги Жиноят кодексидан мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик декриминаллаштирилаётганлиги муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга тегишли таҳририй ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Қонун тадбиркорлик субъектлари томонидан товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилишига ҳуқуқий асос яратади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение