March 29, 2023

Бизнес-омбудсман томонидан ҳокимлик фаолиятидан норози бўлган фермернинг мурожаати ўрганилди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 26 март куни Effect.uz ахборот агентлиги томонидан ОАВ орқали “Ўзбошимча сиёсат: Янгийўлда фермерларга кун берилмаяпти...” рукни остидаги журналистик суриштируви эълонқилинганди.

Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун-ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан кўриб чиқилди. Мазкур ўганишлар натижаси бўйича қуйидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2015 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси йиғилиши”нинг 01-03-13-12-сонли баёни ва Тошкент вилояти ҳокимининг 21.10.2015 йилдаги 289-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Янгиийўл туман Кенгаши сессиясининг 10.11.2015 йилдаги 1/7-01-сонли, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 28.11.2015 йилдаги VII/V-III-сонли қарорлари асосида туман захирасидаги Халқобод ҚФЙ, А.Навоий массиви ҳудудидаги (522,523, 524-контурлар) боғдорчилик-узумчиликка ихтисослашган 43-лойиҳага (жами 4,75 га, шундан 0,75 га суғориладиган, 3,67 га боғзор, 0,30 га ариқ-зовур, 0,03 га йўл ости ерлари) талабгорларни кенг жамоатчилик иштирокида ошкоралик ва холислик тамойилида танлаш натижларига ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари кўриб чиқувчи комиссиясининг 30.11.2015 йилдаги йиғилиш баёнига биноан Янгийўл тумани ҳокимининг 02.12.2015 йилдаги 1425-сон қарори билан фуқаро Бердиев Назруллага фермер хўжалиги ташкил этиш учун 49 йил муддатга ижарга ажратиб берилган.

Фуқаро Бердиев Назрулла томонидан ташкил этилган “Зухра-Гулшода боғи” фермер хўжалиги Янгийўл туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан 5.01.2016 йилда 4037-сон билан реестрдан рўйхатдан ўтказилиб 1669-сонли гувоҳнома берилган.

“Зухра-Гулшода боғи” фермер хўжалиги ва туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси (696-сон 29.07.2016й) расмийлаштирилиб, ер участкасига бўлган ҳуқуқ 29.09.2016 йилда рўйхатдан ўтказилиб, ТО 0055327-рақамли гувоҳнома берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2019 йилдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари кўриб чиқувчи комиссиясининг 17.01.2019 йилдаги йиғилиш баёнига ҳамда Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгаши сессиясининг 18.01.2019 йилдаги 1/02-01-сон қарорларига биноан Янгийўл тумани ҳокимининг 18.01.2019 йилдаги 117-сон қарори билан “Зухра-Гулшода боғи” фермер хўжалигининг ижарада фойдаланишдаги (жами 4,79 га, шундан 2,05 га суғориладиган, 1,62 га боғзор, 0,24 га ариқ-зовур, 0,03 га йўл ости ва 0,85 га бошқа) ерлар туман захирасига олинган.

Туман захирасига қайтарилган ерлар, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари кўриб чиқувчи комиссиясининг 9.02.2019 йилдаги йиғилиш баёнига ҳамда Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгаши сессиясининг 15.02.2019 йилдаги тумандаги фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхонларининг ер майдонларини мақбуллаштириш натижаларига кўра, туман захирасига қайтариб олинган ер майдонлари ўрнига қайта ажратилган лойиҳаларга ғолибларни тасдиқлаш тўғрисидаги 1/03-01-сон қарори асосида Янгийўл тумани ҳокимининг 18.01.2019 йилдаги 289-сон қарори билан ҳудудда фаолият юритаётган “Авлон боғи файз” фермер хўжалигига қўшимча ажратиб берилган.

Ўзбекистон Реcпубликаси Президентининг 2021-йил 23-ноябрдаги 20-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 24-ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли қарорига ҳамда “Авлон боғи файз” фермер хўжалигининг ихтиёрий аризасига асосан Тошкент вилоят ҳокимининг 9.08.2022 йилдаги 459-10-0-Q/22сон қарори билан “Авлон боғи файз” фермер хўжалигининг А.Навоий массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 522, 523, 524-контурларидаги жами 4,79 гектар ерлари туман захирасига қайтарилган.

Туман захирасига олинган ер участкаси давлат мулки сифатида 22.12.2022 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2021 йилдаги 709-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ” талаблари асосида “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали ер участкаларини ижарага бериш учун очиқ онлайн танловларни ташкил этилган.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение