Feb. 24, 2023

2022 йилда ўтказилган текширувларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди

 Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали мувофиқлаштирган ҳолда назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан назорат олиб бормоқда.

2022 йил давомида 32 та назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 167 037 та текширувлар ўтказилган.

Бизнес-омбудсманга назорат қилувчи органлар томонидан текширувларни ўтказишни келишиш учун киритилган жами 4 284 та буюртмаларидан 51,6 фоизи текширув ўтказиш учун қонуний асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этилган.

Текширувлар ҳудудлар кесимида таҳлил этилганда: Тошкент шаҳрида 34 329 та, Қашқадарё вилоятида 16 410 таСурхондарё вилоятида 12 707 таСамарқанд вилоятида 12 327 та ва Тошкент вилоятида 12 191 та текширувлар ўтказилган.

Шунингдек, тадбиркорларнинг фаолиятида текширувларни ўтказишнинг қонунийлиги мониторинг доирасида 18 та назорат қилувчи органлар томонидан 747 та ноқонуний текширувлар ўтказилганлиги аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича назорат органларининг 666 нафар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва 30 нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида, 40 та назорат қилувчи органнинг 11 031 нафар мансабдор шахслари иштирокида жами 228 та ўқув семинарлари ташкил этилди.

Тадбиркорлар фаолиятида текширишларни ўтказувчи ходимларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида, 24 та назорат қилувчи органларининг 5 407 нафар ходимлари аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 84,7 фоизи тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.

Тадбиркорлик субъектлари учун мажбурий бўлган 46 443 та талаблар рўйхатлари шакллантирилиб “Ягона давлат назорати” киритилди.

Шунингдек, ахборот тизимида 500 дан ортиқ давлат назорати функциялари реестр маълумотлари шакиллантирилди.

Ҳозирги кунда Бизнес-омбудсман тегишли вазирликлар билан биргаликда назорат органларининг такрорланадиган ва замон талабларига мос келмайдиган 24 та назорат функцияларини мақбуллаштириш юзасидан Фармон лойиҳаси ишлаб чиқилиб Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение