Feb. 23, 2023

Ижтимоий тармоқдаги мурожаатга расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда "Абдувохид Козимжон" МЧЖ раҳбарининг аномал совуқ туфайли у томонидан ташкил этилган иссиқхонани қор босиб қолганлиги боис ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини жадал қайта тиклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 февралдаги ПҚ-43-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар берилди.

Хусусан, жорий қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли талафот кўрган тадбиркорлик субъектларининг:

-кредитлари бўйича 2023 йил январь — март ойлари учун тўловлар муддатини 2023 йил 1 июнга қадар узайтириш;

-муддати ўтган кредитларига жарима санкциялари ва гаров таъминоти бўйича 2023 йил 1 апрелга қадар ундирув чораларини қўлламаслик;

-носоз ҳолга келган асосий воситаларини таъмирлаш учун кредитлар ажратиш;

-кредит бюроларида кредитлари бўйича тўловлар муддатининг узайтирилишини уларнинг кредит тарихи ва скоринг кўрсаткичларини текширишда инобатга олмаслик белгиланди.

Қолаверса, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тадбиркорлик субъектларига ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида носоз ҳолга келган асосий воситаларни таъмирлаш учун ажратилган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), лекин умумий қиймати 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилиши белгиланди. 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение