Feb. 22, 2023

ТАДБИРКОРЛАР ВИРТУАЛ ОФИСИ НИМА?

“Тадбиркорлар виртуал офиси” - тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кечаю кундуз қабул қилиш, ҳал этиш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш имкониятига эга бўлган платформадир.

 Тизим қуйидаги имкониятларга эга:

  • давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида тематик онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни шакллантириш;
  • қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тадбиркорлик субъектларининг жамоавий мурожаатларини қабул қилиш;
  • тадбиркорлик субъектлари учун зарур бўлган хизматлардан фойдаланиш, шу жумладан лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар, кредит, субсидия, компенсация ҳамда кафилликлар олиш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизимлари билан уланиш.

 

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил:

  • порталга киритилган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди;
  • мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб боради.

 

Виртуал офисга мурожаатларни:

  • 1100 қисқа рақами;
  • business.gov.uz веб-сайти орқали юборишингиз мумкин.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение