Dec. 29, 2022

Бухорода тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда

Бизнес-омбудсман томонидан Бухоро вилоятида тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувлар давомида улардан жами 91 та мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг 27 таси қаноатлантирилди, 64 тасига тушунтириш берилди.

Мурожаатларнинг 34 таси банк ва кредит, 14 таси ер, бино ажратиш, 9 таси муҳандислик коммуникация тизимлари, 6 таси рухсатнома ва лицензия, 5 таси солиқ, 1 таси субсидия ажратиш ва 22 таси бошқа масалаларга оид.

Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ер участкаларининг аукцион савдоларига чиқарилишини жадаллаштириш мақсадида “YERELEKTRON” тизимига таклиф сифатида киритилган 6 700 та ер участкаларидан 4 611 та ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилди, 1 672 та участкаларининг кўриб чиқилиши ва келишиш жараёни назоратга олинди.

 Вилоятда бўш турган давлат мулки объектларига хусусий секторни кенг жалб этиш йўналишида 59 та давлат объектлари аукцион савдоларига чиқарилиб, шундан бугунги кунгача 15 таси тадбиркорларга 167,01 млрд сўмга сотилди.

Шунингдек, бўш турган 11 та давлат мулки объектларининг кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, аукцион савдоларига чиқарилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларига 435 та давлат мулки объектлари аукцион орқали 2,27 млрд сўмга ижарага берилди, 1 546 та объект бўйича аввал тузилган ижара шартномаларининг муддати узайтириб берилди.

Тадбиркорларнинг молия ресурслари билан боғлиқ масалалари бўйича:

тадбиркорлик субъектларига жами 5 400,4 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилди (шундан қишлоқ хўжалиги соҳасига–1 005,3 млрд сўм, саноат соҳасига – 611,3 млрд сўм ва хизмат кўрсатиш соҳасига – 1267 млрд сўм).

- Солиқ идоралари томонидан 962 та тадбиркорлик субъектларига жами 569 млрд сўм миқдоридаги ҚҚС суммаси қоплаб берилди;

1 789 та тадбиркорга жами 32,1 млрд сўмдан кўпроқ миқдордаги ортиқча тўланган солиқ тўловлари қайтарилди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш мақсадида давлат идораларига 127 та таъсир чоралари қўлланилиб, шундан қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйган 121 нафар давлат органи мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ҳамда 4 та тақдимнома, 1 та хулоса ва тадбиркорлар манфаатида судларга 1 та даъво ариза киритилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение